09:00 / 14.05.2017
3859

«Бенфика» кетма-кет тўртинчи марта Португалия чемпионига айланди

Португалия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Бенфика» ва «Витория Гимараэш» жамоалари ўртасидаги учрашув чемпион номини аниқлаб берди.

Жонаснинг дубли, Франко Серви, Рауль Хименес ва Пиццининг биттадан голлари лиссабонликларга йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди.

Ушбу ғалабадан кейин 81 очко тўплаган «Бенфика»мамлакат чемпионлигини нақд қилди. «Порту»да битта учрашув захираси бўлсада, улар Лиссабон жамоасидан 8 очкога ортда қолмоқда ва қолган икки ўйинда бу фарқни йўққа чиқара олмайди. «Гимараэш» эса 63 очко билан 4-поғонани банд этган.

«Бенфика»нинг бу кетма-кет тўртинчи, жами бўлиб эса 36-чемпионлиги бўлди. «Порту» бу совринни 27 марта ютган бўлса, «Спортинг» ҳисобида 18та чемпионлик унвони бор.

Португалия примейра лигаси, 33-тур

Бенфика - Витория Гимараэш
Голлар:
 Серви (11), Хименес (16), Пицци (37), Жонас (44, 67-пен).

Top