Хитойда тириклайин кўмилган чақалоқ ит томондан қутқариб қолинди
Хитойнинг Цзянцзинь шаҳрида ҳид билиш сезгиси яхши ривожланган ит шаҳардаги боғда тириклайин кўмилган чақалоқнинг ҳаётини қутқариб қолди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Ит эгаси Янг Жайлининг айтишича, унинг ити ҳовлидан қочиб кетгач, у итини қидиришга тушган. Аёл итни яқинда олган бўлиб, у учун қаттиқ хавотирланган. Ит эса боғдаги буталар орасида олд панжалари билан ерни жон-жаҳди билан ковлаётган ҳолда топилган.
"Унинг ҳаттоки оғзи ҳам лой эди", деб айтмоқда Жайли.
Аёл яқинроқ келиб ўрада оқ чойшабга ўралган чақалоқ ётганини кўрган. Болакай қимирлаб, сўнгра йиғлаб юборган.
Болакай совқотиш ва секинлашган пульс билан Вутан шифохонасига етказилган. Шифокорларнинг таъкидлашича, чақалоқ бор-йўғи бир ойлик бўлган. Ҳозирда у шифокорлар назорати остида қолмоқда ва унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Терговчиларнинг фикрича, боланинг оиласи уни ўлик деб ўйлаб, кўмиб юборган. Полиция чақалоқнинг оиласини қидирмоқда.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди
14:32 / 16.11.2024