Жамият | 18:41 / 18.05.2017
14485
2 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳур туманида ниқобли жиноий гуруҳ қўлга олинди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрида ўзганинг мулкини талончилик йўли билан ўзлаштириш жинояти фош этилди. 2017 йилнинг 15 май куни, соат 02:00ларда 2 нафар номаълум шахс “ВАЗ 21011” русумли автомашинасида ўзганинг мулкини ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб талон-тарож қилиш мақсадида босқинчилик жиноятини содир этишган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ расмий вакили Дониёр Тошхўжаев маълум қилди. 

Унинг айтишича, жиноятчилар юзларига ниқоб кийган ҳолда Шайхонтоҳур тумани ҳудудида фуқаро Д.М.ни пичоқ билан қўрқитиб, баҳоси 150 минг сўмлик аёллар сумкаси ва 4 млн 400 минг сўмлик “iPhone 6S” уяли алоқа телефон қурилмасини босқинчилик йўли билан эгаллаб, воқеа жойидан яширинганлар. 

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди, яъни босқинчилик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди. Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни муқаддам судланган Алексей Латипов ва муқаддам судланган Марат Муртазинлар содир этилганликлари аниқланган.

Тергов харакатлари натижаларига кўра, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Мавзуга оид