08:46 / 24.05.2017
21315

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 23 майдаги фармони билан Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасига янги раисни тайинлади.

Фармонга кўра, ушбу қўмитага эндиликда Баҳодир Бегалов раҳбарлик қилади.

Бегалов бу лавозимда Ботир Тўраев ўрнини эгаллайди.

Баҳодир Бегалов 1968 йилда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида туғилган. Олий иқтисодий маълумотга эга. 1992 йилда Москва иқтисод-статистика институтини битирган. 1992—2012 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 3-категория муҳандиси, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича декан муовини, декан, проректор лавозимларида ишлаган.

2012—2016 йилларда Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Ўриндошлик асосида ТДИУнинг «Иқтисодиётда ахборот тизимлари» кафедраси профессори лавозимида фаолият кўрсатган.

2016 йилнинг апрелидан буён Тошкент молия институтида ректор лавозимида ишлаб келаётганди.

Top