Ҳиндистон фуқароси Facebook’да мусулмонларни ҳақоратлагани учун 136 минг долларлик жаримага ва бир йиллик қамоқ жазосига тортилди. Бу ҳақда The National нашри хабар бермоқда.
30 ёшли ҳинднинг ўзи айбини тан олмаяпти ва унинг аккаунтига бузиб кирилганини важ қилмоқда.
Унинг ҳақоратлар билдирилган ёзувлари ўтган йил ноябрда пайдо бўлган. Терговнинг кўрсатишича, айбланувчи бу хабарларни чоп этган кунининг эртасигаёқ ўчириб ташлаган.
БААнинг интернетдаги жиноятлар ҳақидаги қонунларига кўра, эркак жазони ўтаб бўлгач, ватанига қайтарилиб юборилади.