13:54 / 09.06.2017
4314

ТИВ тузилмасида Президентнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили лавозими жорий этилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон бўйича Махсус вакили лавозими жорий этилди.

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, Махсус вакил аппарати 3 штат бирлигидан иборат бўлади.

Ҳужжат билан аппарат тузилмаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Top