11:20 / 12.06.2017
9788

Газ бўйича қарзни пулга ёпиб бермоқчи бўлган “Жиззахшаҳаргаз” филиали назоратчиси қўлга олинди

“Жиззахшаҳаргаз” филиали назоратчиси лавозимида ишлаган Толибжон Аҳмедов табиий газ истеъмолчиларининг ишончига кириш, амалга оширилган тўлов суммаларини алдаш йўли билан ўзлаштиришни мақсад қилган нафси бузуқлардан бўлиб чиқди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Жиноий режасини амалга ошириш мақсадида у назоратидаги ҳудудда истиқомат қилувчи З.Худойназарованинг хонадонига келди. Газ ҳисоблагич кўрсаткичи ва тўлов патталарини солиштириб, истеъмолчининг корхонадан 1 млн. 600 минг сўм қарзи борлигини аниқлади. Айтган “қарз” суммасини 600 минг сўм билан “ёпиб беришга” ишонтирди.

Бироқ, унинг бу тамагирлиги ўзига душман бўлди. Истеъмолчи бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, уларни огоҳлантирди. Тезкор тадбирда Толиб Аҳмедов 600 минг сўм пулни олаётганда қўлга олинди.

Суд Толиб Аҳмедовни айбли деб топди ва у тегишли жазосини олди. 

Top