20:34 / 25.06.2017
44212

Ўзбекистон Қамбарота ГЭСи қурилишига қўшилиши мумкин

Фото: Sputnik

Қирғизистон аввал инвестори Россия бўлиши керак бўлган Юқори Норин каскади ГЭСи қурилиши учун янги инвесторларни топди, деб хабар берди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

"Биз Юқори Норин каскади учун инвестор топдик ва июль охирида бу бўйича келишув имзоланади", деб айтди Москвага сафари бўйича натижаларга якун ясаш вақтида Атамбоев. 

Атамбоевнинг айтишича, у 20 июнда Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда гидроэлектрстанция қурилиши масаласини муҳокама қилган. 2016 йил бошида Россияга қурилишга инвестиция киритиш рад этилганди.  

"ГЭС бўйича суҳбат қуйидагича бўлди: мен Владимир Владимировичга бу Россия, тегишли идоралар раҳбарлари томонидан катта хато бўлганини айтдим. Сиз буни бир кун тушунасиз ва уларни жазолайсиз", деб айтган Атамбоев Путин билан учрашувда.

Атамбоев Қирғизистон Қамбарота-1 ГЭСи қурилишига инвестор қидираётганини айтган. "Биз бу ерда дарёнинг паст қисмида жойлашган Қозоғистон ва Ўзбекистон билан биргаликда қуришимизни истайман", деб маълум қилган Қирғизистон президенти. Унинг айтишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари бунга розилик беришган.

Қирғизистон президенти Россия билан Қамбарота-1 ГЭСи ва Юқори Норин каскади ГЭСи қурилиши ва эксплуатацияси бўйича келишувни 2016 йил январда бекор қилганди. Қирғизистон ҳукумати буни Россия ўз иқтисодиётидаги пасайиш ва нефть нархларининг арзонлашиши сабабли бу лойиҳаларни молиялаштира олмаслиги билан тушунтирган. Ўша вақтда уларнинг қурилиши 3 млрд долларга баҳоланаётганди.   

Россияда ҳам Атамбоев айтган баъзи муаммолар мавжудлиги тан олинган. 

2009 йилги келишувларга кўра, Қирғизистон ва Россия Қамбарота-1 ГЭСи қурилишини биргаликда олиб бориши керак эди. Ўшанда Россия Қирғизистонга 1,7 млрд долларлик кредит ҳам берган. 

Юқори Норин каскади ГЭСи қурилиши Қирғизистон ва Россия ўртасидаги келишувга кўра 2013 йилдан 2015 йилгача олиб борилган. Бу қурилишни ҳам Россия молиялаштириши керак эди.

Top