17:23 / 26.06.2017
15406

«Ўзбекнефтегаз» Каспий денгизининг Туркманистон қирғоғида лойиҳалар амалга ошириши мумкин

Фото: Trend

“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси Каспий денгизи шельфларида Озарбойжон ва Туркманистондан бўлган шериклар билан қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Trend’га холдинг вакили душанба куни хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи доирасида иқтисодий ва энергетик соҳалардаги ҳамкорликка оид қатор ҳужжатлар имзоланганди. Улар орасида “Ўзбекнефтегаз” ва “Туркманнабит” давлат концерни ўртасида келишув бор. Ҳамкорлик, хусусан, Каспий шельфидаги конларни биргаликда ўзлаштириш имкониятини назарда тутади.

Унинг сўзларига кўра, томонлар келажакда углевородлар қазиб олиш бўйича маҳсулотни бўлиш тўғрисидаги келишувни имзолаш ниятида.

“Режалаштирилаётган ҳамкорлик икки давлат нефтни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш имкониятини янада ошириш имконини беради”, - деган холдинг вакили.

Озарбойжоннинг SOCAR давлат компанияси билан меморандум эса, “Ўзбекнефтегаз” МХК бошқарув раиси Алишер Султоновнинг халқаро пресс-клуб иши давомидаги сўзларига кўра, бизни бор бўлган конга шерик сифатида қабул қилишни кўзда тутади.

“Озарбойжон томони бизга ходимларни тайёрлаш, шельфда ишлашга технологик ва руҳан тайёрланишда кўмак беради”, - деган Султонов.

“Ўзбекнефтегаз”дан хабар қилишларича, SOCAR билан қўшма ишларга оид бандлар кейинчалик аниқланади.

“Ўзбекнефтегаз” 1992 йилда ташкил топганидан бери Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида лойиҳаларни амалга оширмаган.

Top