09:59 / 27.06.2017
11523

CNN телеканалининг 3 журналисти Россия билан боғлиқ мақола туфайли ишдан кетди

Фото: Reuters

CNN телекомпаниясини штатдаги 3 нафар ходим АҚШ президенти Доналд Трамп жамоасининг Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди билан алоқаси ҳақидаги мақола туфайли тарк этди. 

Fox News телеканали хабарига кўра, текширув олиб борган Лекс Ҳаррис, мақола муаллифи Томас Фрэнк, ҳамда мақолани таҳрир қилган Эрик Лихтблау ишдан кетган.

Лихтблау The New York Times журналида ишлаган вақтида Пулицер мукофотини олганди.

Бундан аввалроқ CNN Россия ҳақидаги материалларни қаттиқ текширувдан ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни CNN АҚШ Сенати америкалик ва россиялик бизнесменлар ўртасидаги учрашув бўйича текширув ўтказишни бошлагани (Энтони Скарамуччи ва РФПИ раҳбари Кирилл Дмитриев учрашуви) ҳақидаги хабарни ўчирганди.

Top