14:43 / 05.07.2017
8188

Ўзбекистондаги «силикон водийси» резидентларига қатор имтиёз ва приференциялар тақдим этилди

5 июль куни пойтахтдаги Инҳа университетида дастурий маҳсулотлар экспортчилари билан "Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонда белгиланган вазифалар ижросининг механизмларини тўғри йўлга қўйишга доир муҳокама тарзидаги йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда қатнашган "Кун.уз" мухбирининг хабар беришича, учрашув иштирокчилари Президент фармони ва Инновация марказининг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича келгусидаги режалар билан танишишган. Шу билан бирга, қатнашчиларга Инновация маркази резиденти мақомини олиш учун қўйиладиган шартлар лойиҳаси тақдим этилган. Бундан ташқари, янги марказ резидентларига яратиладиган имтиёзлар ҳақида ҳам маълумот берилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Mirzo Ulugbek Innovation Center" инновация маркази резидентларига қатор имтиёз ва приференциялар тақдим этди. Жумладан, 2028 йилнинг 1 январь кунига қадар марказ резидентлари солиқ ва мажбурий тўловлардан озод этилади. 

Инновация маркази резидентларининг ходимлари учун қўшимча имтиёзлар, жумладан 2028 йилнинг 1 январигача олинган меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлар жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган қайд қилинган ставка бўйича 7,5 фоиз солиқ ундирилиши, фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 4,5 фоиз ставка бўйича суғурта бадаллари тўлашлари кўзда тутилган.

Top