22:30 / 07.07.2017
19136

Лавров Путин ва Трамп учрашуви мавзуси ҳақида гапирди

Фото: ТАСС

Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ҳамда Доналд Трамп Ҳамбургдаги саммит доирасидаги учрашувда асосий мавзулар Сурия, Украина, КХДР билан боғлиқ вазият, шунингдек, киберхавфсизлик бўлган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров журналистларга маълум қилди.

Вазир икки сиёсатчи учрашуви конструктив руҳда ўтганини қайд этган. У ушбу учрашув томонлар ўзаро ҳамкорлик йўлида эканини кўрсатганини қўшимча қилган.

Лавров томонлар мулоқот вақтида миллий манфаатларга урғу қаратишганини, «муаммолар яратиш»га уринишмаганини таъкидлаб ўтган.

Бундан олдинроқ Владимир Путин учрашув якуни бўйича баёнот берганди.

Мавзу
Ҳамбургда G20 саммити

7-8 июль кунлари Германиянинг Ҳамбург шаҳрида G20 саммити бўлиб ўтади. Ҳар йили ўтказиладиган саммитда «Катта йигирматалик» давлатлари раҳбарлари халқаро кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишади

Барчаси
Top