Австрияда шифокорлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финал босқичи бошланди.
Morell Cup turnir номидаги турнирда Ўзбекистон шифокорлар терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Жамоанинг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинишича, 9 июль куни бу жамоа илк учрашувда майдонга тушди.
А гуруҳидан ўрин олган терма жамоа илк учрашувда АҚШ вакилларини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Зальцбургдаги «Steinbergstadion» стадионида кечган учрашувда Ўзбекистон вакилларининг голларига Сервар Толипов (дубль), Тимур Қобилов ва Ифтихор Ниғматов муаллифлик қилишган.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Бразилия ва мезбон Австрия терма жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
10 июль куни бу терма жамоаси мезбонлар - Австрия вакилларига қарши майдонда саф тортишади. Бу учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Маълумот учун, терма жамоага «Бунёдкор»да фаолият юритувчи Сергей Чигодаев мураббийлик қилмоқда.
Ўзбекистон шифокорлар термаси таркиби: Фарҳод Умаров, Фаррух, Камолиддин Давлатов, Фазлиддин Назиров, Насриддин Ҳасанов, Лазиз Йўлдошев, Азиз Раҳматов, Ражаб Али Тожиев, Элёр Эрмаков, Улуғбек Раҳимов, Рустам Юнусов, Антоний Мальков, Лутфулла Мақсудов, Маҳмуд Маликов, Сергей Чигодаев.