12:02 / 13.07.2017
16076

Мускат ёнғоғидан ментолга нисбатан 30 марта самарали яхлатувчи бирикма ажратиб олинди

Япониялик кимёгарлар совуқлик ва ментол рецептори деб ҳам аталувчи, ионли каналли активлаштирувчи бирикмани ажратиб олишди, деб хабар бермоқда elementy.ru.

Ионли канал билан ўзаро таъсирлашиб, бу бирикма кишининг оғиз бўшлиғида совуқни ҳис қилиш туйғусини ҳосил қилади. Мускат ёнғоғидан олинган, совуқ сезгисини активлаштирувчи неолигнанлар синфига оид янги бирикма ментолдан 30 марта самаралироқ дейилмоқда. Агар неолигнан хавфсиз эканлиги исботланча, ундан тиш пасталари ва оғиз чайиш учун эритмаларда фойдаланила бошланади.

Таркибида ментол бўлган тиш пастаси билан тишимизни тозалаганимизда, ментолли қандлар шимганимизда оғиз бўшлиғимиздаги яхлашни ҳаммамиз туйганмиз. Келиб чиқиши табиий бўлган яхлатувчи моддалар ичида энг машҳур турли косметик ва тиббий маҳсулотларда нафақат ажойиб таъми, балким маҳаллий анестезия учун ҳам фойдаланилади. Ментолнинг бундай машҳурлиги уни кенг миқёсда ишлаб чиқариш осонлиги билан тушунтирилади.

Ҳа, ментол илк марта ялпизнинг эфир мойи сифатида ажратиб олинган ва идентификация қилинган ва ялпиз шарафига (лотинча mentha — ялпиз) номланган, бироқ олинаётган табиий ментол миқдори озиқ-овқат ва фармацевтика саноати талабини қондириш учун етарли эмас, шу сабабли уни ҳозир сунъий йўл билан олишга ўтиб кетилган.

Ментолнинг бир қанча камчиликлари бор: кам миқдорда унинг рецепторларга таъсири билинмас ва тезда ўтиб кетади, кўпроқ миқдорда эса шиллиқ қават ёки терининг нохуш қўзғалишига сабаб бўлади. Шу сабабли совуқ ҳиссини чақирадиган моддаларни ҳануз долзарблигича қолмоқда, боз устига сўнгги пайтларда жамиятдаги талабларни ҳисобга олиб, ишлаб чиқарувчилар бундай моддаларни табиий нарсалардан ажратиб олишга эътиборни кучайтирган.

Top