Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШни огоҳлантирди
Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ЭИҚК) Америка томонини, агарда улар ЭИҚКни террорчилик гуруҳларига тенглаштирса ҳамда янги санкцияларни киритса, бу АҚШнинг минтақадаги қўшинлари учун ёмон оқибатлар келтириб чиқариши билан огоҳлантирди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«ЭИҚКни террорчилик гуруҳларига тенглаштириш ва унга қарши янги санкцияларни киритиш – Америка ва унинг минтақадаги ҳарбий базалари ҳамда кучлари учун катта хатар келтириб чиқаради», - дея айтиб ўтди қуролли кучлар штаби бошлиғи генерал-майор Муҳаммад Бакерий.
Шу билан бирга, у америкалик ҳарбийлар бундай ҳолатда нимага дуч келишларига ойдинлик киритмади.
Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси – Эрондаги нуфузли ҳарбий-сиёсий гуруҳ бўлиб, мамлакатда миллиардлаб активларга эга. Шунингдек, у Эрон сиёсий тизимига жиддий таъсир ҳам ўтказа олади, дея таъкидлайди агентлик.
Мавзуга оид
21:58 / 20.02.2026
АҚШ Эрон қирғоқлари яқинида йирик ҳарбий гуруҳни тўплади
20:38 / 20.02.2026
АҚШ Олий суди Трамп томонидан киритилган импорт божларини бекор қилди
18:37 / 20.02.2026
Трамп Мудофаа вазирлигига НУЖ ҳақидаги ҳужжатларни ошкор қилишни буюрди
15:15 / 20.02.2026