23:47 / 26.07.2017
6167

Италия А сериясининг янги мавсумига қуръа ташланди

Италия А сериясининг 2017/18 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра жамоалар биринчи турда ўз рақибларини билиб олишди, деб ёзмоқда Football Italia.

А Сериянинг янги мавсуми дастлабки турида мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Ювентус» ўз уйида «Кальяри»ни қабул қилса, «Рома» «Аталанта» меҳмони бўлади, «Милан» эса «Кротоне» меҳмони бўлади, «Интер» эса турнинг марказий учрашувида «Фиорентина» билан куч синашади.

Италия А сериясининг 1-тури тўлиқ жуфтликлари:

«Аталанта» — «Рома»
«Болонья» — «Торино»
«Кротоне» — «Милан»
«Верона» — «Наполи»
«Интер» — «Фиорентина»
«Ювентус» — «Кальяри»
«Лацио» — СПАЛ
«Сампдория» — «Беневенто»
«Сассуоло» — «Женоа»
«Удинезе» — «Кьево».

Мавзуга оид
Top