19:50 / 30.07.2017
14783

Шомуродов дебют қилган учрашувда «Ростов» илк ғалабасини қўлга киритди

Россия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган яна бир учрашув ниҳоясига етди. Унда «Амкар» клуби «Ростов»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 66-дақиқасида меҳмонлар вакили Зуев томонидан киритилган ягона гол «Ростов»га ғалаба келтирди. Бу жамоанинг бу мавсумдаги илк ғалабаси бўлди.

Аҳамиятли томони учрашувнинг 88-дақиқасида «Ростов» таркибида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушди. Шомуродовнинг Россия чемпионатидаги дебютиёқ самарали чиқиши мумкин эди. Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган 2-дақиқада Шомуродов қарши ҳужумда жамоадоши Карен Байрамянни дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга олиб чиққанди. Бироқ Байрамяннинг зарбаси ноаниқ чиқди.

Ушбу ғалабадан кейин «Ростов» ҳисобидаги очколар сони 4тага етди ва жамоа 8-ўринга кўтарилиб олди. «Амкар» эса кетма-кет учинчи учрашувда ҳам ютқазиб сўнгги ўринларда қолмоқда.

РФПЛ, 3-тур

Амкар – Ростов 0:1 (0:0)
Гол: Зуев (66).
Амкар:
 Нигматуллин, Сиваков, Конде, Милькович, Идову, Рязанцев, Гиголаев (Баланович, 74), Голь, Комолов (Костюков, 69), Бодул (Гасилин, 80), Прокофьев.
Ростов: Песьяков, Паршивлюк, Вилюш, Ингасон, Устинов, Зуев (Байрамян, 67), Гацкан, Калачев (Маер, 76), Юсупов, Мевля, Дядюн (Элдор Шомуродов, 88).
Огоҳлантиришлар: Юсупов (81), Голь (90+2).

Top