12:31 / 31.07.2017
4101

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 1-ярим йилликда 1,22 млн йўловчини ўз манзилига етказди

Фото: "Кун"

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида 1,22 млн йўловчини ўз манзилига етказди. Бу 2016 йилнинг шу даври билан таққослаганда 4,3 фоизга кўп.

Авиакомпаниядан таъкидланишича, 11,16 мингта рейс амалга оширилган. Бу 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигидан 489 рейсга кўпроқ. Йўловчи ўриндиқларининг банд этилиши 75,91 фоизни ташкил этди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2017 йилнинг январь-июнь ойларида 24,8 минг тонна юкни ўз манзилига етказган, бунда пулли багаж ва почта ҳам ҳисобга олинган. 2016 йилнинг шу даври билан солиштирганда ўсиш 26,4 фоизга тенг бўлди.

Top