19:42 / 08.08.2017
26830

Chopar Pizza энди Андижонда 

Chopar Pizza Андижонда очилмоқда. Очилиш кунида пицца бепул тарқатилади! 10 август куни соат 18:00 да Chopar Pizza Андижондаги навбатдаги филиалини “Ўзбегим” савдо марказида ишга туширади. Бу мамлакат минтақасидаги очилиш маросимида катта ҳажмда пицца тайёрланиб, ҳар бир ташриф буюрувчига савдо марказининг ёпилишига қадар тарқатиладиган биринчи филиал бўлади. 

Chopar Pizza Ўзбекистондаги миллий бренд бўлиб, ўз маҳсулотини фақатгина янги ҳолда сотиб олинувчи маҳаллий маҳсулотлардан тайёрлайди. Бугунги кунда Chopar Pizza Тошкентда 5 та филиалга эга. Компания фаолияти маҳсулотни етказиб беришга қаратилган. Шу мақсадда кўпканалли колл марказ ташкил этилиб, аутсорсга машиналари бор ҳайдовчилар ёлланди ва катта ҳажмларга мўлжалланган ҳамда етказиб бериш учун тез тайёрлаш мақсадида махсус итальян ускунаси харид қилинди. Chopar Pizza Тошкент шаҳрининг 80 фоиздан ортиқ қисмини қамраб олиб, эндиликда ўз йўналишини минтақаларга франшизани сотиш орқали қаратди. Бугунги кунда мамлакатнинг турли ҳудудларида очилиш учун тадбиркорлардан мурожаатлар бор. Таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда франшизанинг сотилиши амалиётда қўлланилмаган ёки энди бошланиб келаётганди ҳамда у тез орада катта кўламга эга бўлади. 

Компаниянинг бугунги кундаги асосий стратегияси – маҳсулот таъми сифатини қўллаб-қувватлаш, тез етказиб беришни ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш сервисини доимий равишда ошириб бориш. Бироқ, Chopar Pizza’нинг энг асосий мақсади – тез ўсиб бораётган бозор шароитида истеъмолчилар талабини қондиришдир. «Chopar Pizza» миллий брендидаги пиццериялар тармоғи бугун Ўзбекистон озиқ-овқат саноатидаги энг тез ривожланиб бораётган компания ҳисобланади. 2 йилдан бери бозорда компания ҳажми ҳар ойда етказиб бериш бўйича 7-10 фоизлик ўсишни кўрсатмоқда. 

Етказиб беришга буюртма беришда қулайлик яратиш мақсадида анъанавий Колл марказдан ташқари, Ўзбекистонда илк бора Telegram-bot орқали онлайн-буюртмаларни қилиш имконияти жорий этилди. Бунда реал вақт режимида Paycom тўғридан-тўғри тўлов қилиш опцияси ёрдам беради. Айни дамда тўловни Telegram-bot орқали онлайн қабул қилиш учун Click тизими билан интеграцияси рўй бермоқда. 

Chopar Pizza тармоғи менюси 12 турдаги ва Tantanaviy алоҳида премиум даражасидаги пицца қаторидан иборат. Премиум даражада икки ҳисса масаллиқлар бор. Шунингдек, нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё бозори учун янгилик бўлган «Turon» қора пиццаси бор.

Андижон шаҳри бўйлаб етказиб бериш рақами - 999 60 60.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top