12:30 / 11.08.2017
13069

Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона Матбуот ва ахборот агентлиги таркибига ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармон билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасини Матбуот ва ахборот агентлиги таркибига ўтказиш; 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги муассислигидаги “Тонг юлдузи” ва “Класс!” газеталари ҳамда “Гулхан” ва “Ғунча” журналларини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфига тўлиқ ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Top