21:31 / 20.08.2017
12493

Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди

Ҳиндистонда 15 ёшли ўсмир Вишал Упадхайя қиймати 4,5 млн рупийни (70 минг доллар) ташкил қилувчи бриллиантлар солинган қопчани топиб олди ва уни ичидагилари билан эгасига қайтариб берди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда. 

Воқеа Сурат шаҳрида юз берган. Вишал отаси билан бирга Сурат олмос уюшмасига мурожаат қилиб, қопча эгасини топа олган. Қопча эгаси брокер бўлиб чиққан ва қопчани омбордан чиқаётганда тушириб қўйган.    

Уюшма ўсмирга ҳалоллиги учун миннатдорлик билдирган ва тантанала маросим уюштириб, унда Вишалнинг ўқишини бир йил давомида молиялаштирмоқчилигини маълум қилган. 

“Олмос уюшмаси Вишалнинг ҳалоллиги учун мукофот сифатида унинг ўқишини бир йил давомида молиялаштиришни ўз зиммасига олади. Вишалнинг келажаги унинг ўзига боғлиқдир, бироқ ўйлашимча, бу ақли расо бола бу имкониятдан 100 фоизга фойдалана олади”, деб айтган уюшма президенти Динеш Навадия.

Top