03:34 / 21.08.2017
18019

Ла-лига. «Реал» сафардан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтди

Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган қизиқарли учрашувлардан бири Ла-Коруньяда бўлиб ўтди. Унда «Депортиво» амалдаги чемпион «Реал»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Гарет Бейл ҳисобни очган бўлса, 7 дақиқа ўтиб Каземиро фарқни иккитага оширди. Иккинчи бўлимда эса Тони Кроос ўйинга нуқта қўювчи сўнгги голни киритди ва «Реал»нинг йирик ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Испания Ла-лигаси, 1-тур

Депортиво – Реал Мадрид 0:3 (0:2)
Голлар: Бэйл (20), Каземиро (27), Кроос (62).
Депортиво: Мартинес, Хуанфран, Шер, Сидней, Луизинью, Гильерме, Москера, Картабия (Борха Валье, 79), Борхес (Адриан, 65), Баккали (Гама, 54), Андоне.
Реал Мадрид: Навас, Карвахаль, Начо, Рамос, Марсело, Модрич, Каземиро (Маркос Льоренте, 72), Кроос, Иско (Асенсио, 66), Бензема, Бэйл (Васкес, 80).
Огоҳлантиришлар: Баккали (24), Шер (53), Рамос (53), Модрич (57), Картабия (60), Москера (84), Андоне (87).
Четлатиш: Рамос (90+2).

Top