17:45 / 22.08.2017
9746

ЛУКОЙЛ «Ҳиссор» лойиҳаси доирасида асосий ишлаб чиқариш объектларини ишга туширди

Россиянинг «ЛУКОЙЛ» компанияси Ўзбекистонда Жануби-Ғарбий Ҳиссор лойиҳасининг асосий босқичини амалга ошириш доирасида асосий ишлаб чиқариш ва технологик объектларни ишга туширди.

Компания матбуот хизмати маълумотларига кўра, «ЛУКОЙЛ» лойиҳа доирасида номинал қуввати йилига 4,4 млрд кубометр бўлган газни комплекс тайёрлаш, газни аввалдан тайёрлаш қурилмасини, шунингдек, тўртта газни йиғиш пунктини ишга туширди.   

«ЛУКОЙЛ»нинг таъкидлашича, ушбу объектларнинг ишга туширилиши натижасида Ҳиссор конлар гуруҳида газни қазиб олиш ҳажмлари лойиҳа даражаси – суткасига тахминан 14 миллион кубометр ёки йилига 5 млрд кубометрга чиқди.

«Ҳозирги пайда конларнинг эксплуатация жамғармаси 37 та қазиб олиш қудуғини ташкил этади», - дея қайд этади Россия компанияси.

Шунингдек, «ЛУКОЙЛ» лойиҳа доирасида 300 км юқори вольтли электр узатиш линияси, иккита электр нимстанцияси, 126 километр автомобиль йўлини қурди.

Top