08:59 / 31.08.2017
4639

Сан-Францискода ҳайдовчи автомобилда бир гуруҳ пиёдаларга бориб урилди

Фото: Daily Star

АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида ҳайдовчи автомобилида бир гуруҳ пиёдаларга бориб урилди. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.  

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа оқибатида 8 киши жароҳат олган, улардан 6 нафари шифохонага етказилган.

Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда. Полицияда таъкидланишича, ҳайдовчи одамларни атайлаб урмаган ҳамда полиция ва тез тиббий ёрдам келгунча воқеа жойида қолган.

Охирги вақтлар машиналарда одамларни босиш йўли билан кўплаб давлатларда терактлар содир этиб келинмоқда. Бундай йирик ҳужумлардан бири яқинда Барселонада содир этилди.

Top