11:05 / 02.09.2017
4734

Трамп дунё мамлакатлари етакчилари билан БМТ ислоҳотини муҳокама қилишни режалаштираяпти

АҚШ президенти Дональд Трамп 18 сентябрда БМТ бош қароргоҳида анжуман ташкил этиб, жаҳон давлатлари раҳбарлари билан ташкилотни ислоҳ қилишни муҳокама қилмоқчи, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Қайд этилишича, АҚШ БМТ бош котиби Антониу Гутерришни «самарали ва сезиларли ислоҳотни» бошлашга ундовчи 10 банддан иборат сиёсий баёнот ҳозирлаган. Мамлакатлар ушбу ҳужжатни имзолашса, Трамп билан йиғилишда иштирок эта олишади. 

«Биз бош котибнинг инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатиш, ривожланиш ва тинчлик ташаббусларини яхшироқ мувофиқлаштириш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимига аниқ ўзгаришлар киритиш ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз», — дейилади Америка томони тайёрлаган декларацияда.

Top