Ўзбекистон | 10:55 / 06.09.2017
114580
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг кунлик энг ишончли курсини энди қаердан билиш мумкин?

Фото: UBR.ua

Кеча, 5 сентябрь куни республика валюта биржасида ўтказилган савдоларда АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 10 сўмга ортиб, 1 доллар 8110 сўм миқдорида баҳоланди. 

5 сентябргача аксарият одамлар долларнинг бозор курсини аниқлашда турли шубҳали телефон иловалари ва сайтлардан фойдаланишар эди. Энди Президент фармонидан сўнг давлатимизда валюта бозори либераллаштирилгач, курсни «қора бозор»даги кўча одамлари эмас, республика валюта биржасида бўлиб ўтган савдоларга қараб ўрнатиб борилишини ҳамма ҳам билмаса керак.

Бундан буён долларнинг Ўзбекистон республика валюта биржасида ўрнатилган кунлик курсларни ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Мавзуга оид