21:10 / 10.09.2017
10067

А Серия. «Милан» 4та гол ўтказиб ютқазди

Италия чемпионатининг 3-турида «Лацио» «Милан» билан ўйнади. Римдаги «Олимпико» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди - 4:1.

Римликлар сафида Чиро Иммобиле ҳет-трик муаллифи бўлди, яна бир гол Луис Альберто ҳисобига ёзилди. «Милан»нинг ягона жавоб голи Риккардо Монтоливо томонидан урилди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда «Лацио» ярим ҳимоячиси Марко Пароло иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

Эндиликда «Лацио» 7 очкоси билан турнир жадвалида учинчи ўринга жойлашган, «Милан» 6 очко билан 6-ўринда.

Италия чемпионати, 3-тур
Лацио – Милан 4:1 (2:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 38, пенальти Иммобиле, 2:0 – 43 Иммобиле, 3:0 – 48 Иммобиле, 4:0 – 49 Луис Альберто, 4:1 – 56 Монтоливо.
Лацио – Стракоша, де Врей, Раду (Луис Фелипе, 80), Баста, Уоллес (Баштуш, 15), Луис Альберто, Лулич (Лукаку, 65), Милинкович-Савич, Пароло, Лейва, Иммобиле.
Милан – Доннарумма, Мусаккьо, Родригес, Калабрия, Бонуччи, Монтоливо, Биглия, Сусо (Бонавентура, 74), Кессиэ, Борини (Калинич, 56), Кутроне (Чалхонўғли, 56).
Огоҳлантиришлар: Лулич (58), Пароло (70), Бонавентура (88).
Четлатиш: Пароло (90).

Top