22:55 / 29.09.2017
9956

iPhone X учун унинг нархидан қимматроқ ғилоф яратилди

Фото: / IntangibleNerds

Сингапурда жойлашган Gray International компанияси iPhone X смартфонлари учун мўлжалланган чекланган миқдордаги ғилофлар тўпламини чиқарди. Бу ғилофнинг нархи смартфоннинг ўзининг нархидан қимматроқ бўлиб, 1,3 минг долларни ташкил қилади, деб хабар бермоқда HighSnobiety.

Компания ўзининг ғилофларини дунёдаги энг қиммат ғилофлар деб айтмоқда. 

Ғилофлар титандан тайёрланган. Бу металлдан аэрокоинот саноатида фойдаланилади. Унга олов билан ишлов бериш эса ноёб тусга эришишга ёрдам беради.

Ғилофнинг мустаҳкам материали смартфонни тушиб кетганда механик шикастлардан ҳимоялайди.

Top