12:28 / 14.10.2017
8392

Тожикистон Қирғизистондаги президентлик сайловларини кузатиш учун вакилларни юборди

Фото: kloop.kg

Тожикистон вакиллари 15 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтадиган Қирғизистон президентлиги сайловини кузатиб боришади.

Тожикистон Республикаси Сайлов ва референдумлар бўйича марказий комиссиясининг икки аъзоси - Нурали Шамсов ҳамда Маҳмадёр Ражабов Қирғизистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловини овозларни ҳисоблаш жараёнига қадар кузатиб боради, дея хабар берди «АП» Тожикистон МСКга асосан. Бугун улар Бишкекка жўнаб кетишган.

Шу билан бирга, Қозоғистон МСК 2017 йилнинг 15 октябрида Қирғизистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларини мустақил кузатув ташкилоти сифатида мониторинг қилишда қатнашмасликка қарор қилди. Шунга қарамай, халқаро мажбуриятлар доирасида Қозоғистон вакиллари Қирғизистонда бўлиб ўтадиган сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этади.

«Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев томонидан илгари кўрилмаган мислсиз баёнотларни ҳисобга олган ҳолда, Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси 2017 йил 15 октябрь куни Қирғизистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайлови мониторингида мустақил кузатув ташкилоти сифатида иштирок этмасликка қарор қилди», - дейилади идоранинг жума куни тарқатилган хабарида.

Шу билан бирга, халқаро мажбуриятлар доирасида Қозоғистон вакиллари халқаро миссиялар таркибида Қирғизистонда бўлиб ўтадиган сайловларга кузатувчи сифатида йўл олади.

Қирғизистонда президентлик сайлови 15 октябрь куни бўлиб ўтади. Бу лавозимни эгаллаш учун жами 11 нафар номзод кураш олиб боради.

Мамлакатнинг амалдаги раҳбари Алмазбек Атамбоевнинг президентлик муддати жорий йилнинг 1 декабрь куни тугайди ва Конституцияга кўра, у президентликка яна ўз номзодини қўя олмайди.

Мавзу
Қирғизистонда президентлик сайлови

15 октябрь куни Қирғизистонда президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда. Сайловчилар 11 нафар номзод орасидан мамлакатнинг келгуси президентини танлашлари керак.

Барчаси
Top