11:00 / 18.10.2017
36601

Атамбоев: Назарбоевнинг атрофида фақат олигархлар

Фото: kabar.kg

«Қирғизистонда бошқа қўшнилар ҳам бор», - деди ушбу давлат президенти Алмазбек Атамбоев 18 октябрь куни «Ала-Арча» давлат қароргоҳида президент стипендиантлари олдида Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги вазият ҳақида тўхталиб ўтиб.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Қирғизистон ўз маҳсулотларини сотишнинг бошқа йўлларини ҳам топиши мумкин - Хитой, Ўзбекистон, Тожикистон. Шу билан бирга, у яхши қўшничилик муносабатлари муҳимлигини қайд этди.

«Мен Қозоғистон президенти ҳақида ҳиссиёт билан гапирганимда, эҳтимол, хато қилгандирман. Мен бу ҳақда шу кунларда ўйладим. Қозоғистон президенти ўз атрофидагиларга ишонади, президентнинг ҳамроҳлари эса - олигархлардир. Эҳтимол, у мен каби ишонувчандир», - деди А.Атамбоев. 

«Қозоғистон олигархлари фақатгина Назарбоевдан кейин нима бўлиши ва ўз пулларини қандай сақлаб қолиш ҳақида ўйлашмоқда. Мен қўшнилар билан ҳар доим биродарлик муносабатларини хоҳлаганман ва хоҳламоқдаман. Биз барча қўшниларимиз билан тинчликда яшашимиз керак. Баъзида бироз сабр қилишимиз керак, аммо биз ўз мустақиллигимизни ҳимоя қилишимиз лозим», - деган Атамбоев.

Мавзу
Қирғизистон-Қозоғистон муносабатлари

Қирғизистондаги президентлик сайлови арафасида Алмазбек Атамбаев қўшни давлат сиёсатларини бир неча марта қоралаб чиқди. Бунга жавобан Қозоғистон ҳукумати чегарада қирғизистонликларни тўхтатиб қола бошлади

Барчаси
Top