15:00 / 19.10.2017
24241

Жангчи юбилейи - Эвандер Ҳолифилд 55 ёшга тўлди (фото)

Фото: Getty Images

Америкалик оғир вазнли машҳур боксчи Эвандер Ҳолифилд 19 октябрь куни 55 ёшга тўлди. «Жангчи» лақабли спортчи WBC, WBA, IBF ва WBF йўналишлари бўйича чемпионлик камарларига эгалик қилган, шунингдек «Ринг» журнали талқини бўйича уч марта йил боксчиси деб тан олинган: 1987, 1996 ва 1997 йилда. Эвандер бошқа турли унвонлар соҳиби бўлишидан ташқари, профессонал бокс тарихида супероғир вазнда тўрт марта жаҳон чемпиони бўлган ягона спортчидир.

1996 йилнинг ноябрида у Майк Тайсонни нокаутга учратди, 1997 йилнинг ёзида ўтказилган реванш жангда эса машҳур «қулоқ воқеаси» юз берди, Тайсон шундан сўнг четлаштирилганди. 2009 йилда Тайсон шоулардан бирида Эвандердан узр сўради. Чемпионнинг юбилейи туфайли бир неча суратларни тақдим этамиз.

Фото: Reuters

Эвандер Ҳолифилд Майк Тайсон билан жанг пайтида, 1997 йил 28 июнь

Фото: AP

Эвандер Ҳолифилд Берт Купер устидан қозонилган ғалабадан сўнг Атлантадаги матбуот анжуманида, 1991 йил

Фото: Reuters

Эвандер Ҳолифилд Франсуа Бота билан жанг пайтида, Лас-Вегас, 2010 йил

Фото: Reuters

Эвандер Ҳолифилд Пекиндаги Хитой модалар ҳафтасида, 2003 йил

Фото: Reuters

Эвандер Ҳолифилд Султон Ибрагимов билан жанг пайтида, Москва, 2007 йил

Фото: Reuters

Эвандер Ҳолифилд Вон Бин устидан қозонилган ғалабадан сўнг промоутер Дон Кинг билан, 1998 йил

Фото: Reuters

Эвандер Ҳолифилд ЖАР президенти Нельсон Мандела ва унинг рафиқаси Граса Машел билан Йоханнесбургдаги президентлик қароргоҳида, 1997 йил

Фото: Reuters

Леннокс Льюис ва Эвандер Ҳолифилд Лас-Вегасдаги матбуот анжумани пайтида, 1999 йил

Фото: Reuters

Эвандер Ҳолифилд сиёсатчи ва АҚШ президентлигига собиқ номзод Митт Ромни билан Солт-Лейк-Ситидаги хайрия жанги вақтида, 2015 йил

Фото: Reuters

Эвандер Ҳолифилд Николай Валуев билан жанг пайтида, Цюрих, 2008 йил

Фото: Reuters

Эвандер Ҳолифилд Майк Тайсон билан жанг пайтида, 1997 йил 28 июнь

Мавзуга оид
Top