17:50 / 09.11.2017
12817

Қирғизистон Қозоғистоннинг молиявий ёрдамидан расман бош тортди

Қирғизистон парламенти Қозоғистон билан ЕОИИ (Евроосиё иқтисодий иттифоқи - таҳ.) доирасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги келишувни бекор қилишга доир қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Октябрь ойида Қирғизистон парламентига Қозоғистон томонидан тақдим этилган 100 млн. АҚШ долларилик молиявий ёрдамдан бош тортиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси келиб тушгани хабар қилинганди.

6 ноябрь куни эса Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги можаро энди Жаҳон савдо ташкилотида кўрилиши маълум бўлди.

 

Мавзу
Қирғизистон-Қозоғистон муносабатлари

Қирғизистондаги президентлик сайлови арафасида Алмазбек Атамбаев қўшни давлат сиёсатларини бир неча марта қоралаб чиқди. Бунга жавобан Қозоғистон ҳукумати чегарада қирғизистонликларни тўхтатиб қола бошлади

Барчаси
Top