15:55 / 11.11.2017
17641

Тельман Исмоилов қотилликларни ташкиллаштириш бўйича халқаро қидирувга берилди

Фото: ТАСС

Москванинг Басман суди тадбиркор ҳамда Черкизов бозорининг собиқ эгаси Тельман Исмоиловни сиртдан ҳибсга олди ҳамда халқаро қидирувга эълон қилди. Бу ҳақда «Интерфакс»га унинг адвокати Марина Русакова хабар берди.

«Унинг ҳибсга олиниши бўйича ноқонуний қарор 30 октябрь куни қабул қилинди. Москва шаҳар судига у бўйича шикоят аризаси юборилди. Шикоятни апелляцион тартибда кўриб чиқиш 15 ноябрга белгиланган», - дея айтиб ўтди Русакова.

Исмоилов иккита қотилликни ташкиллаштириш ва қуролнинг ноқонуний айланишида айбланмоқда. Қўшимча тафсилотлар очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида тадбиркор Тельман Исмоилов ўзининг банкротликка учраши юзасидан арз қилганди.

Top