10:08 / 17.11.2017
9936

Андрей Малахов биринчи марта ота бўлди

Фото: РИА Новости / Максим Блинов

Россиялик телебошловчи Андрей Малахов ва унинг рафиқаси Наталья Шкулева ота-онага айланди, улар ўғил фарзандли бўлишди, деб хабар бермоқда Малахов бош муҳаррири саналувчи StarHit нашри.

Бола Москва вилоятидаги клиникида пайшанба куни соат 23:30да дунёга келган. Телебошловчининг рафиқаси ва чақалоқ ўзини яхши ҳис қилмоқда. Нашр маълумотларига кўра, боланинг вазни 4,020 кг, бўйи 54 сантиметр. 

Малахов Шкулева билан олти йилдан бери яшаб келмоқда. Аввалроқ телебошловчи рафиқаси билан фарзанд кутишаётгани ҳақида маълум қилганди.

Андрей Малахов “Россия 1” телеканалида “Прямой эфир” дастурини олиб боради, бунга қадар эса 10 йил давомида “Биринчи канал”даги “Пусть говорят” ток-шоусига бошловчилик қилган. 

Top