Жаҳон | 02:05 / 20.11.2017
5897
1 дақиқада ўқилади

Кенияда микроавтобуснинг сигир билан тўқнашиши 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото: Twitter/Redcross Ambulance‏

Кенияда Элдорет ва Накуру шаҳарларини боғловчи йўлда йўловчи микроавтобуси сигирни уриб юбориб, сўнгра юк машинасига урилиши микроавтобусдаги 12 кишининг ўлимига сабаб бўлди. 

Маҳаллий Daily Nation нашри маълумотларига кўра, юк машинасидаги икки киши ҳам оғир жароҳат олган.

“Микроавтобусдаги барча 11 йўловчи ва ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлишган”, деб маълум қилди маҳаллий полиция вакили Жафет Киоко.

Юк машинаси ҳайдовчиси ва ундаги йўловчи маҳаллий шифохонага етказилган.

Мавзуга оид