09:55 / 20.11.2017
9975

«Тоттенҳэм» ва «МЮ» футболчиларини алмашмоқчи

«Манчестер Юнайтед»нинг чап қанот ҳимоячиси Люк Шоу «Тоттенҳэм» клуби қизиқишлари доирасига тушган.

The Independent хабарига кўра, лондонликлар клуби 22 ёшли ушбу англиялик футболчини қишки трансферлар чоғида қўлга киритмоқчи.

«Шпорлар»нинг ҳозирги бош мураббийи Маурисио Почеттино Шоуга «Саутҳемптон»да ҳам устозлик қилган. Аммо ушбу футболчининг келишига «Тоттенҳэм»да маошлар миқдори Манчестердагига қараганда анча камлиги сабаб бўлиши мумкин.

Бундан аввалроқ, «МЮ» Шоуни 20 миллион фунтга сотмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Манкунианликлар жамоаси эса «Тоттенҳэм»дан Дэнни Роузни сотиб олишни истамоқда. Чап қанотда ўйнаётган ушбу футболчи Почеттино билан зиддиятга борган.

Бундан ташқари, август ойида ушбу 27 ёшли ушбу инглиз футболчиси Лондон клубининг трансфер сиёсатини матбуотда танқид қилиб чиққанди. Ўшандан буён Роуз АПЛда фақат бир ўйинда майдонга туширилди.

Top