08:15 / 12.12.2017
26586

Қирғизистон Асқар Акаев билан боғлиқ жанжалга изоҳ берди

Фото: Kg.akipress.org

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат собиқ президенти Асқар Акаевнинг оиласи билан Берлинда юз берган можаро бўйича маълумот тарқатди.

Хабарда айтилишича, Б.Кобегенов бошчилигидаги KyrgyzClub-Germany жамоат бирлашмаси 9 декабрь куни А.Акаевнинг Берлин шаҳрида яшовчи Қирғизистон фуқаролари билан учрашувини ташкиллаштиришни режалаштирганди.

«Б.Кобегенов учрашув ташкиллаштиришга уч марта уринди, бироқ Берлин шаҳридаги Россия илм-фан ва маданият уйи, шунингдек, Б.Кобегенов мурожаат қилган иккита меҳмонхона унга хона ажратишдан бош тортиш ҳақида қарор қабул қилди. Якунда режалаштирилган учрашув ташкил этилмади, бироқ А.Акаевнинг жуда оз миқдордаги ватандошлар билан қисқа учрашуви юз берди, унинг давомида баъзилар у ҳақда танқидий фикрларни билдира бошлади.

Учрашувда иштирок этаётганлардан бири А.Акаевга тухумлар ота бошлади, бу эса Бермет Акаева билан зиддиятга олиб келди. Ушбу ҳодисадан сўнг, полиция ходимлари йиғилган одамлардан тарқалишни ва бу жойни бўшатиб қўйишни талаб қилишди. Полиция талабига кўра, шундан сўнг барча одамлар тарқалиб кетишган. Полиция ходимлари Б.Акаева ва тухум отган фуқаро билан керакли суҳбатни ўтказган», - дейилади хабарда.

Top