Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида Пара-Осиё ўйинлари баҳслари давом этмоқда. Бугун 7 нафар ҳамюртимиз енгил атлетиканинг турли хил баҳсларида иштирок этиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига 6 та олтин ва 1 та кумуш медални қўшиб қўйишди.
Булардан олтин медални қўлга киритган спортчилар:
Пашаев Дамир (Т13) 100 метрга югуриш 12.17
Мирзаева Асила (Т11) 100 метрга югуриш 14.84
Суханова Сабина (Т37) 100 метрга югуриш 14.84
Одилов Ёрқинбек (F57) диск отиш 34.24
Рихсимов Муҳаммад (F42) диск отиш 33.03
Омонов Бобиржон (F41) ядро улоқтириш 9.41
Кумуш медаль соҳибаси:
Эргашева Розияхон (F46) диск отиш 18.13
Кеча, шунингдек, сузиш ва пауэрлифтинг бўйича беллашувларда терма жамоамизнинг уч нафар аъзоси ғолибликни қўлга киритишгани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳозирда Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси спортчилари 9 та олтин ва 1 та кумуш, жами - 10 та медални нақд қилиб қўйишди. Таъкидлаш жоизки, мазкур мусобақа 14 декабрга қадар давом этади.