21:00 / 21.12.2017
11484

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси янги иш бўйича судланмоқда

Фото: tengrinews.kz

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси Нартай Дутбаев янги иш бўйича судланмоқда.

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасида аввал судланган Дутбаев ва яна 2 кишига нисбатан ишнинг тафсилотлари маълум қилинди.

“2017 йил 9 ноябрда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси тергов департаменти томондан Нартай Дутбаев, Рустембек Дутбаев ва Оринбасар Калкабаевларга нисбатан қўзғатилган жиноий иш Бош ҳарбий прокуратурага жўнатилган”, деб маълум қилинган МХҚда. 

Таъкидланишича, айбланувчилар 16 ноябрда суд олдида жавоб беришни бошлашган. “Айни вақтда иш Оқмола гарнизони ҳарбий суди томондан қўриб чиқилмоқда. 2017 йил 28 октябрдаги тергов давомида суд рухсати билан бу шахсларга нисбатан ҳибсга олиш кўринишида эҳтиёт чораси қўлланган”, дейилган хабарда.

Аввалроқ МХҚда айбланувчиларга нисбатан жиноий йўл билан қўлга киритилган мулкни қонунийлаштириш, ҳокимият ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш, ишониб топширилган мулкни ўғирлаш ҳолатлари бўйича жиноий иш қўзғатилгани маълум қилинган. 

Нартай Дутбаев ёзда давлат сирларини ошкор қилиш ва хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилиб, 7 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилганди. 

Top