11:25 / 21.12.2017
30994

Маҳатма Гандидан 10 ўгит

Фото: Nationaljournal

Қуйида Ҳиндистоннинг Буюк Британиядан мустақиллиги ҳаракати ғояси асосчиларидан бири, ҳинд сиёсий ва жамоат арбоби Маҳатма Ганди айтиб ўтган бир неча фикрлар келтирилган.

1. Ўзингизни ўзгартиринг. “Агар дунё ўзгаришини истасанг, унда ўзинг бу ўзгариш бўл”.

2. Ўз устингиздан назоратга эга бўлинг. “Менинг розилигимсиз ҳеч ким менга зиён етказа олмайди”.

3. Кечиринг ва эсдан чиқаринг. “Кучсиз ҳеч қачон кечирмайди. Кечиримли бўлиш  кучлиларга хосдир”. “Қасдма-қасд” тамойили бутун дунёни кўр қилиши мумкин”.

4. Ҳаракат қилмай, ҳеч нарсага эришмайсиз. “Бир грамм тажрибангиз бошқаларнинг бир тонна насиҳатидан қимматлироқдир”.

5. Ҳозирги кун билан яшанг. “Мен келажак қандай бўлишини башорат қилишни истамайман. Мени ҳозирги кун ташвишлантиради. Тангри менга келгусида бўладиган ҳодисаларни бошқариш имконини бермаган”. 

6. Барчамиз шунчаки одаммиз. “Мен шуни айтишим мумкинки, менга ҳам бошқа одамлар каби янглишиш хосдир. Бироқ, менда ўз хатоимни тан олиш ва ён босиш учун етарлича мўминлик бор”. “Донолигингга ишониш унча ҳам доно иш эмас. Шуни эсда сақлаш керакки, энг кучли одам ҳам заифлик қилиши, энг доно одам ҳам хато қилиши мумкин”. 

7. Талабчан бўлинг. “Аввал сизни сезишмайди, сўнгра ҳамма устингиздан кулади. Кейин эса сиз билан курашишади, сўнгра сиз ғолиб бўласиз”.  

8. Одамларда яхшилик изланг ва ўзингиз ҳам ёрдам қилинг. “Мен фақатгина яхши одамларга ишонаман. Менинг ўзим ҳам бегуноҳ эмасман ва шу сабабли бошқа одамларнинг хатоларига эътибор қаратишга ҳақлиман, деб ўйламайман”.

9. Баркамол, софдил бўлинг ва ўзлигингизни йўқотманг. “Бахт бу ўйлаётган, гапираётган ва қилаётганларингиз уйғун бўлишидир”.

10. Ўсишда ва ривожланишда давом этинг. “Доимий ривожланиш – бу ҳаёт қонуни. Мунтазамлик учунгина қатъий қарашларга амал қилишга уринадиганлар ўзларини нотўғри ҳолатга мубтало қиладилар”. 

Top