21:40 / 23.12.2017
14462

Вальверде: «Бугун биз қасос олдик»

Фото: twitter/@fcbarcelona

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде, Ла Лига 17-туридан ўрин олган «Реал»га (3:0) қарши ўйинга якун ясади.

«Биз кучли рақибни сафарда мағлубиятга учратдик, бундан хурсандмиз. Бу - класико, жуда муҳим ўйин эди.

Ҳали чемпионатнинг биринчи давраси тугамади, олдинда кўп турлар бор. Ҳозир рақиблардан бироз ўзиб кетдик, аммо айни пайтда бунинг аҳамияти йўқ. Ҳеч нарса ҳал бўлмади.

Биринчи бўлимда, «Реал» яхши ўйнади. Улар бизни узун пас орқали ўйнашга мажбур қилди. Танаффусдан сўнг, ўйинни ва тўпни назорат қилишга муваффақ бўлдик.

Иккинчи голдан сўнг, тактикани ўзгартириб ўтирмадик ва ҳужум қилишда давом этдик. Бир футболчи кам бўлиб ўйнаса-да, «Реал» кўп имкониятларни яратди. Биз гол ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди.

Бугун ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Бизнинг кучимиз ва савиямиз жуда яқин. аммо бу ўйин - ҳамма учун дарс бўлди. 

Олдин улар бизни мағлуб этганди, бугун эса биз яхши ўйнадик ва қасос олдик. Ҳамма нарса ўзгарувчандир», – деди Вальверде.

Top