21:20 / 31.12.2017
6582

Эрон ҳукумати Instagram’ни блоклаб қўйди

Эрон ҳукумати оммавий намойишлар фонида  Instagram ижтимоий тармоғини блоклади. Бу ҳақда Associated press агентлиги хабар тарқатди.

Ўз номини маълум қилишни истамаган манба маълумотига кўра, бу қарор қабул қилиниши «тинчлик ва фуқаролар хавфсизлиги» учундир.

Қайд этилишича, Instagram’га эгалик қиладиган Facebook бу хабарга ҳозирча муносабат билдирмади.

Бундан аввалроқ Telegram асосчиси Павел Дуров Эрон ҳукумати намойишлар фонида Telegram’ни блоклаб қўйганига муносабат билдирганди.

Мавзу
Эронда ғалаёнлар тўлқини

29 декабрь куни Эроннинг турли шаҳарларида инфляция, раҳбарият ва катта харажатлар талаб қилаётган ташқи сиёсатга қарши намойишлар тўлқини бошланди.

Барчаси
Top