Жамият | 21:10 / 18.01.2018
31525
1 дақиқада ўқилади

Уч ёшли болакайнинг ўзбек шеърият намуналарини кетма-кет ёддан айтган видеоси тарқалди

Ижтимоий тармоқларда 3 ёшли Азизбекнинг ўзбек шеърият намуналарини кетма-кет ёддан айтиб бергани тасвирланган видеоси тарқалди. 

Болакай қўлида "микрофон" билан Ўзбекистон Республикаси мадҳиясини шеър шаклида айтишдан бошлайди, ундан кейин эса Эркин Воҳидовнинг "Ўзбегим" қасидаси "янграйди". 

Бундан ташқари, Азизбек "Олма", "Қиш" ва "Ўқувчига эсдалик" шеърларини айтиб, атрофидагиларнинг "олқиши"га сазовор бўлади. 

Мавзуга оид