16:50 / 25.01.2018
21136

Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси қалбаки нострификация гувоҳномалари ҳақида огоҳлантирди

Фото: Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси республиканинг таълим тизимини назорат қилувчи органи сифатида ўз фаолиятини бошлаган ўтган 2 ойлик фаолияти давомида 10 дан ортиқ хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги дипломларни нострификация қилинганлиги тўғрисидаги қалбаки гувоҳномалар аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу гувоҳномалар юзасидан ички ишлар органларига тезкор хабарлар берилган. 

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим ҳужжатлари фақат Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан нострификация қилиниши таъкидланган.

Top