10:10 / 30.01.2018
13343

ИИВ Қоровул қўшинларига киритиб қўйиш учун пул талаб қилган фирибгарлар ушланди

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Ҳарбий прокуратура ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент вакиллари билан биргаликда ИИВ Қоровул қўшинларига шартнома асосида ҳарбий хизматга фуқароларни чақириш бўйича фирибгарлик схемасини тузишда гумонланган икки шахсни қўлга олишди.

"Тезкор ходимлар Бухоро вилоятининг Қоровулбозор тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлими терапевт шифокори 50 ёшли Маҳлиё Туевани 3,5 минг АҚШ долларини олиш чоғида ашёвий далил билан ушлашди. У бу пуллар эвазига ИИВ Қоровул қўшинларига шартнома асосида ҳарбий хизматга чақириқда ёрдам кўрсатиш ниятида бўлган", - дея таъкидлаб ўтди ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили.

Қўлга олинган шахс шериги борлигини кўрсатган – ИИВ 1-чи алоҳида қоровул батальони собиқ ҳарбий хизматчиси, 1980 йилда Олот туманида туғилган Н.Хужжиев. Кейинчалик у ҳам кўрсатилган 3,5 минг АҚШ долларини олиш чоғида ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан ушбу ҳолат бўйича М.Туева ва Н.Хужжиевга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) бўйича жинойи иш қўзғатилди.

 

Top