Фан-техника | 21:34 / 08.02.2018
6833
2 дақиқада ўқилади

3-6 ойдан кейин ҳайдовчисиз Tesla бутун Америка бўйлаб юриб ўтади – Илон Маск

Фото: Роман Окашин

Tesla компанияси раҳбари Илон Маск 3 ойдан кейин Tesla автопилоти унга бутун АҚШ бўйлаб инсон ёрдамисиз ва аралашувисиз юриб ўта оладиган даражага етишига умид билдирди. Маскнинг айтишича, нари борса бу 6 ойдан кейин юз беради.  

Маск Tesla’ни ҳайдовчисиз режимда бутун АҚШ бўйлаб юриб ўтишини ўтган йилда режалаштирган, бироқ ҳанузгача бу режа амалга ошмай келмоқда. Ҳозир тадбиркор бу масала бўйича баъзи аниқлик киритди. Унинг айтишича, автопилотга бутун саёҳат давомида ҳайдовчига жараёнга аралашмасликка имкон берадиган даражага етиш учун 3-6 ой вақт талаб этилади. 

Маск бу ҳақда компаниянинг молиявий натижаларига бағишланган йиғилишда айтиб ўтди. Маск компания сотилган автомобилларнинг дастурий таъминотини ҳайдовчисиз даражагача янгиланиши борасидаги саволга тасдиқ жавобини берган. 

Маскнинг айтишича, унинг мақсади универсал ва хавфсиз автопилотни яратишдан иборат. У компания сунъий онг билан боғлиқ йўналишда ривожланаётгани даражасидан мамнунлик билдирган. 

Wikipedia асосчиси Жимми Уэйлснинг фикрича, ҳайдовчисиз Tesla 2018 йил охирида ёки ундан ҳам эртароқ сотувга чиқади. Унинг айтишича, Маск “бунинг учун етарлича ақлдан озган”. Маск Falcon Heavy ракетасини коинотга муваффақиятли учиргандан сўнг ҳозирда унга ишонч ҳар доимгидан кўпроқ ортган. Маскка тегишли Tesla родстерининг коинотга учирилиши эса автомобиль саноати тарихида энг ҳайратлантирувчи реклама акцияси бўлди деса, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди.

Мавзуга оид