18:27 / 15.02.2018
6548

2017 йилда ёш спортчиларимиз халқаро ареналарда 247та олтин медални қўлга киритишди

Фото: Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси 2017 йилда эришилган муваффақиятлар ҳусусисида ўз ҳисоботини тақдим этди. Бу ҳақда жамғарма вакили Kun.uz мухбирига хабар беради. 

2017 йилда жамғарма ҳисобидан ёш спортчиларимиз дунёнинг 34 мамлакатида (Германия, Россия, Ветьнам, Озарбайжон, Қозоғистон, Италия, Франция, Жанубий Корея, Тайланд, Туркия, Хитой, Бразилия, Қирғизистон, Руминия, Непал, Сингапур, Филиппин, Чили, Болгария, Белорусия, Япония, Индонезия, Греция, Миср, Венгрия, Тайван, Чехия, Ирландия, Ҳиндистон, Эстония, Молдова, Бирлашган Араб Амирликлари, Люксембург, Малайзия давлатларида) бўлиб ўтган 66дан ортиқ нуфузли мусобақаларда иштирок этишга муваффақ бўлишди.  Халқаро мусобақалар спортнинг 31 тури (армрестлинг, бадиий гимнастика, бадминтон, байдарка ва каноэда ҳамда академик эшкак эшиш, бокс, велоспорт, гандбол, дзюдо, енгил атлетика, каратэ, карлар спорти, от спорти, оғир атлетика, паралимпия турлари, рақс спорти, регби, спорт акробатикаси ва бошқалар) бўйича ўтказилган. 

2017 йил мобайнида жами 691 нафар (243 нафари қизлар) ўқувчи-ёшлар халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиб, жами 595 та медаллар (247 та олтин, 171 та кумуш, 177 та бронза)ни қўлга киритиб, Ватанимиз довруғини жаҳон майдонида янада юксакроққа кўтаришга ҳисса қўшишди.

Шунингдек, жамғарма томонидан 2017 йилда 31 объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

Top