14:35 / 26.02.2018
4911

Бўз туманида соғлиқни сақлаш соҳасига ўтган йилга нисбатан 132 фоиздан ошиқ маблағ ажратилди

Фото: KUN.UZ

Андижон вилояти Бўз туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори, Андижон вилояти ҳокимининг 2017 йил 31 декабрдаги 866-қ сонли ҳамда Бўз тумани ҳокимининг 2018 йил 5 январдаги 41-қ сонли қарорларига асосан Бўз туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилга мўлжалланган бюджет параметрлари қабул қилинди. Бунда туман маҳаллий бюджетидан 2018 йилда 52 млрд. 576 млн. 877 минг сўм маблағлар сарфланиши кўзда тутилмоқда.

Жумладан:

Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар учун 37 млрд. 916 млн. 060 минг сўм;

Ягона ижтимоий тўлов харажатлари учун 9 млрд. 405 млн. 933 минг сўм;

Бошқа харажатлар учун 5 млрд. 254 млн. 884 минг сўмни ташкил қилади.

Соғлиқни сақлаш соҳасига 2017 йилда 8 млрд. 488 млн. 173 минг сўм маблағлар харажат қилиниб, 2018 йил учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 11 млрд. 221 млн. 583 минг сўм маблағлар ажратилди. Бу ўтган йилгига нисбатан 132 % га оширилганлигини билдиради. Ажратилган маблағлар ҳисобидан ҳозирги кунда туман Тиббиёт бирлашмасида иситиш тизимини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Иситиш тизимини таъмирлаш харажатлари учун 185 млн. сўм маблағлар сарфланиши кўзда тутилди.

Бундан ташқари, Янги қишлоқ МФЙ ҳудудидаги “Янги қишлоқ” қишлоқ врачлик пунктини жорий таъмирлаш харажатлари учун туман ҳокимининг 2018 йил 20 феврал кунги 4-ф сонли фармойишига асосан эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 24 млн. сўм маблағлар ажратилиб, туман захира жамғармаси ҳисобидан 136 млн. сўм, жами 160 млн сўм маблағлар ажратилиши кўзда тутилди.

Шу билан бирга, жойларда дастлабки тиббий-санитария ёрдами сифатини янада яхшилаш, қишлоқ врачлик пунктлари патронаж тиббиёт ҳамширалари меҳнатини рағбатлантиришни, уларнинг касалликлар профилактикаси, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ва санитария-гигиена маданиятини тарғиб қилишдаги ишларида янада қулайлик яратиш мақсадида тумандаги 89 нафар патронаж ҳамшираларига жами 17 млн. 800 минг сўмлик патронаж сумкалари учун маблағлар ажратилди. 2017 йилда дори дармон харажатлари учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 237 млн. 595 минг сўм ажратилган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилда 615 млн. 385 минг сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, озиқ овқат харажатлари учун 2018 йил бюджет маблағлари ҳисобидан 119 млн. 997 минг сўм маблағлар ажратилиб, бу ўтган йилга нисбатан 32 млн. 865 минг сўмга, яъни 137%га оширилди. 

Top