00:50 / 03.03.2018
75376

Айиқ ва йўлбарснинг беаёв олишуви тасвирга олинди (видео)

Фото: screenshot

Ҳиндистонда сафари вақтида йўлбарс ва ялқов айиқнинг олишуви тасвирга олинди.

Ролик 28 февралда Махараштра штатида тасвирга олинган. Табиатшунос Акшай Кумарнинг NDTV телеканалига маълум қилишича, олишувни Маткасур лақабли 7 ёшли йўлбарс бошлаган. У сув ичгани келган урғочи айиқ ва унинг боласига ҳамла қилган.

“Йўлбарс айиққа 5 дақиқадан кўпроқ ҳужум қилган. У айиқнинг ортидан қолмаган, айиқ эса боласини ҳимоя қилиш учун унга ташланган”, деб айтиб берган воқеани Кумар.

Айиқ ўз боласини ҳимоя қилиш учун йўлбарс билан олишишга мажбур бўлган. Йўлбарс айиқни йиқитиб, анчагача уни қўйиб юбормаган. Бироқ айиқ йўлбарсга нисбатан кучсизроқлигига қарамасдан, олишувда ғолиб чиққан ва йўлбарсни қочишга мажбур қилган. 

Иккала жонзот ҳам жароҳатлар олган, бироқ тирик қолган. Айиқ бола эса бешикаст қочиб кетишга муваффақ бўлган.

 

Top