18:26 / 03.03.2018
33156

Хави Ўзбекистонга келмайди. Сабаби маълум

Фото: Reuters

«Насаф»нинг ОЧЛдаги рақиби Қатарнинг «Ас-Садд» клуби Қаршида бўлиб ўтадиган учрашувда иштироки этиши мумкин бўлган футболчилар номини эълон қилди. Бу ҳақда клубнинг Instagram‘даги саҳифасида маълумот берилган.

Манбага кўра, Қаршига келадиган таркибда жамоа етакчиси Хави йўқ. «Ас-Садд» бош мураббийи Жезуалду Феррейра берган маълумотга кўра, Хави жароҳати боис Қаршида ўтадиган ОЧЛ доирасидаги «Насаф»га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

Феррейра «Насаф»га қарши ўйинда иштирок этадиган қайдномага жами 19 нафар футболчини киритган. Қуйида ушбу рўйхат билан танишиб олишингиз мумкин:

Top